UJC

 

 

Ўзбекистон-Япония Маркази  2000 йили Ўзбекистон ва Япония Ҳукуматлари орасида тузилган шартномага асосан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICA) Марказнинг таъсисчилари сифатида иштирок этдилар.

 

Мазкур жамоат ташкилотининг мақсади Ўзбекистонда ишбилармонликни ривожлантириш учун ходимларни тайёрлаб бериш, шунингдек Япония билан  қизиқувчи ўзбекистонликларга турли хил ахборот, Япония маданияти ва тилини ўргатиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамфикрликни чуқурлаштириш ва дўстлик  алоқаларини ривожлантиришдан иборатдир.

2012 йилнинг сентябр ойидан бошлаб япон тилини ўргатиш ва маданият соҳаларида Япония Фонди (JF) билан ҳамкорлик бошланганлиги сабабли, ушбу курслар фаолияти янада такомиллаштирилди.

Марказ жуда кенг доирадаги ташриф буюрувчиларга шу борадан талабалар, мактаб битирувчилари, ўқитувчилар, тадбиркорлар ва Япония ҳақида ахборот олиш ҳамда мамлакатларимиз орасидаги маданият алмашувига қатнашиш истагида бўлган инсонлар учун ҳамиша очиқдир.