Япон гурухи INSPi концерти

2012 йилнинг сентябр ойидан бошлаб Ўзбекситон-Япония Маркази япон тили ва маданий тадбирлар сохасида Япон Фонди билан хамкорлик ўрнатди. Япон Фонди 1972 йилда Япония Ташқи Ишлар Вазирлигининг мустақил ташкилоти сифатида, Япония ва бошқа давлатлар орасида хамфикирликни чуқурлаштириш ва дўстона аълоқаларни ривожлантириш мақсадида ташкил топган. 

Япония Элчихонаси, Япон Фонди ва Ўзбекстон Япония Маркизи иштирогида 2012 йилнинг 20 октябр ойида Туркистон саройида Япониядан ташриф буюрган «INSPi» гурухининг Коцерти бўлиб ўтди.


«INSPi» гурухи 6та иштирокчидан ташкил топган бўлиб, жуда хам антиқа акаппелла ижроси билан машхур. Ушбу гурух 2001 йилда ташкил топган ва илк бор Япониянинг Фудзи ТВда ижро этган. Гурух кўплаб мамлакатларга концертлар билан ташриф буюрган.
 
Шунингдек, 21 октябрда в  Ўзбекситон Миллий Консерваториясида  «INSPi»нинг қатнашчилари талабалар учун очиқ дарс ўтказдилар.
 
Машхур гурухнинг келгиши Ўзбекситон ва Япониянинг дипломатик аълоқаларини ўрнатилишининг 20 йиллигига, хамда Япон Фонди ва Ўзбекистон-Япония Марказининг хамкорлиги ўрнатилишига бағишланди.