Бухородаги Ўзбекистон-Япония Маркази (UJC) 10 йиллигига бағишланган тантанали маросим

Бухородаги Ўзбекистон-Япония Маркази (UJC) 10 йиллигига бағишланган тантанали маросим

 

2007 йил март ойида Ўзбекистон-Япония Маркази Бухоро шахрида бўлим очди. Марказ таъсисчилари – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар , инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICA).  Бухородаги филиал учта асосий йўналишда фаолият юритади:

•       Япон тили курслари

•        Ҳамфикрлиликни чуқурлаштириш тадбирлари

•        Бизнес курслар

Филиалнинг 10 йиллик фаолияти давомида ташриф буюрувчилар сони 116,000 кишидан ошди.

2017 йил 8 апрель куни Ўзбекистон-Япония Маркази Бухоро бўлимининг 10 йиллига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди. Булар

•        Симпозиум

•        Кўргазма

•        Концерт

“Ўзбекистон ва Япониянинг Бухоро ва Бухоро Университетидаги ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусида Симпозиум Бухоро Давлат Университети Конференц залида бўлиб ўтди.

Табрик сўзларидан сўнг тақдимот қилганлар:

Хирохико Таката жаноблари – Ўзбекистон-Япония Маркази Со-директори

Абдуқобил Тўлаганов жаноблари, - Бухоро Давлат Университети Ректори

Юмико Миноура хоним – Нагоя Университети вакили

Щинобу Фуджита жаноблари – Бизес курслар ўқитувчиси

Чиқишлардан сўнг “Ўзбекистон-Япония Марказининг Бухоро Давлат Университети ва Бухоро шахридаги роли” ҳақидаги муҳокама бўлиб ўтди.

Муҳокманинг асосий мавзулари:

•   Япони тилини иккинчи тил сифатида Бухоро Давлат Университетига тадбиқ қилиш

•  Узоқ муддат асосида Япония маданияти билан танишиш

•  Туризмни кучайириш ва иқтисодиётни ривожлантириш

Шундан сўнг Япония маданиятига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди ва Япония билан таништириш – каллиграфия, оригами, Япония таомлари бурчаклари ташкил қилинди.

Дастур сўнгида UJC Бухоро офиси тингловчиларининг чиқишлари билан байрамона концерт бўлиб ўтди.